Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Расулуллоҳ с.а.в. бир неча ҳукмларда ижтиҳод қилганлар, Оллоҳ Таоло у кишини ижтиҳодларида барқарор этмай, тузатган ва тўғри ҳукмни кўрсатувчи оятларни нозил қилган, дейилмайди. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. тарафларидан Оллоҳнинг ҳукмларидан бирор ҳукмни етказишда ижтиҳод содир бўлмаган. Балки Қуръон насси ва саҳиҳ Суннат билан собитки, Расулуллоҳ с.а.в. қонунни, ақидаларни, аҳкомларни фақат ваҳй орқали етказардилар. Бирор воқеага ваҳй тушмаса, ваҳй тушгунича кутардилар.


Аммо Расулуллоҳ с.а.в. феълан ижтиҳод қилганлар деб келтираётган ва ижтиҳод содир бўлган, деб ўйлашаётган оятларнинг бирортасида ҳам ижтиҳод мавжуд эмас. Масалан, Оллоҳ Таолонинг:


مَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَنْ يَكُونَ لَهُ أَسْرَى حَتَّى يُثْخِنَ فِي الأَرْضِ

– „Биронпайғамбаручунтоердағолиббўлмагунича, асиролишжоизэмасэди“,          [8:67]


عَفَا اللَّهُ عَنْكَ لِمَ أَذِنتَ لَهُمْ

– „(ЭйМуҳаммад), Оллоҳсизниавфқилди. (Лекин) нима учун уларга изн бердингиз?“    [9:43]


وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِنْهُمْ مَاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَى قَبْرِهِ
– „Улардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг (жаноза) намозини ўқиманг ва қабри устига ҳам бориб турманг!“,    [9:84]


عَبَسَ وَتَوَلَّى
أَنْ جَاءَهُ الأَعْمَى
– „У (пайғамбар а.с.) ўзининг олдига кўзи ожиз киши келгани учун қош чимирди ва (ундан) юз ўгирди“. [80:1-2]

 

Бу каби оят ва ҳадислар ҳукм ва уни одамларга етказишда ижтиҳод қабилида эмас. Балки у Расулуллоҳ с.а.в. бажаришлари афзал бўлган бир ишни бажармаганлари учун итоб (танбеҳ) маъносидадир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. одамларга муайян бир ҳукмни етказиб, сўнг унинг хатолигини баён этувчи оят келиб, бу нарса ҳақидаги тўғри ҳукмни етказиш талаб қилиниши юз бермаган. Балки ишнинг воқеси шундан иборатки, албатта Расулуллоҳ с.а.в. ваҳй бўлган Оллоҳнинг ҳукмларини амалда татбиқ қилганлар ва одамларга етказганлар. Натижада Расулуллоҳ с.а.в. мана шу ҳукмга мувофиқ бажаришлари лозим бўлган амалнинг афзалига хилоф иш тутганлар. Шунинг учун танбеҳ берилган. Лекин бу танбеҳ янги ҳукм учун ташриъ эмас. Ҳукм ташриъ бўлган ва унга амал қилиш буюрилган эди. Расулуллоҳ с.а.в. уни одамларга етказган эдилар. Бу оятлар юз берган воқеаларда Расулуллоҳ с.а.в. Оллоҳ буюрган нарсага мувофиқ амални бажарганлар. Оятлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг афзалига хилофини қилганлари учун танбеҳдир. Улар янги ҳукмлар учун ташриъ оятлари ҳам, ижтиҳодни тузатиш ҳам, ёки Расулуллоҳ с.а.в. ижтиҳод қилган ҳукмга хилоф бошқа ҳукм учун ташриъ ҳам эмас. Ваҳоланки, анбиё ва расулларга ақлан ҳам, шаръан ҳам афзалининг хилофини бажариш жоиздир. Чунки афзалининг хилофини бажаришнинг маъноси бир мубоҳ иш бўлиб, унинг баъзи амаллари баъзисидан афзалроқдир. Ёки бир мандуб иш бўлса, унинг баъзи амаллари баъзисидан афзал. Масалан, инсон шаҳарда ёки

 

98-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260